Кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси томонидан “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича қилинаётган ишлар

Бухоро вилояти туманларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 21-22 январ кунлари
Бухоро вилоятига қилган ташрифи чоғида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича Кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси томонидан хар бир туманда ишлар олиб борилаяпти.

Масалан Пешку туманида “маҳаллабай” хонадонлар кесимида ўрганиш жараёнида жами 4225 та хуқуқий хужжати мавжуд бўлмаган хонадонлар аниқланди. Шулардан давлат рўйхатидан ўтказилгани 400 тани ташкил этди. Давлат Кадастрлари палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси Пешку туман филиали томонидан 3825 та огоҳлантириш хати тарқатилди.