🧑🏻‍💻Рўйхатдан ўтказувчи🏠🏢 кўчмас мулк объекти(КМО)га бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

📝↔️📑 аризани ва ушбу КМО кадастр ҳужжатларини ўрганади, уларни Реестрда мавжуд ахборот билан таққослайди;

⚖️ КМОга бўлган ҳуқуқлар ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос мавжудлигини, унинг юридик ёки жисмоний шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлайди;

📊 умумий улушли мулк ҳуқуқи иштирокчиларининг сонини ва тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг улушларини аниқлайди;

🚫 ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун тўсқинлик қиладиган омилларни, бу КМО ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтказилиши учун тўсқинлик қилувчи гаровга қўйилганлиги ва ҳуқуқни чеклаш борлигини аниқлайди;

🧑🏻‍💼📝 бошқа шахслардан айнан шу КМО бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза бор ёки йўқлигини Реестрдан аниқлайди.

‼️ КМО билан боғлиқ битим нотариал тартибда тасдиқланмасдан тақдим этилганда қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эга.