⚡️ Мукофот муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан Мамлакатимизда азиз ва мўътабар аёл зотини улуғлаш, опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига катта ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизни муносиб қадрлаш мақсадида ҳамда юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида бухороликлар ҳам бор.

Жумладан,

  1. «Дўстлик» ордени билан — Хусейнова Абира Амановна — Бухоро давлат тиббиёт институтининг ижтимоий фанлар кафедраси профессори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси;
  2. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан — Котова Ирина Владимировна — Бухоро шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактаби директори;
  3. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан — Юнусова Гуландом Самиевна — Бухоро муҳандислик-технология институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири;
  4. «Шуҳрат» медали билан — Юлдошева Ҳамида Исмоиловна — Бухоро вилояти «Мурувват» ногиронлар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси;
  5. «Шуҳрат» медали билан — Халимова Шарифа Рахимовна — «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, қоракўл маҳсулотлари тикувчиси.
  6. «Соғлом турмуш» медали билан — Ражабова Малика Ҳайитовна — Қоракўл туманидаги «Полвонлар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
  7. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан — Икрамова Махбуба Латибовна — Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Бухоро илмий-тажриба станцияси директорининг ўринбосари.

Давлатимизнинг юксак мукофотларига муносиб кўрилган вилоятдошларимизни вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги номидан самимий қутлаймиз!