Кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси томонидан “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича қилинаётган ишлар

Бухоро вилояти туманларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 21-22 январ кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи чоғида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича Кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси томонидан хар бир туманда ишлар олиб борилаяпти.

Масалан Олот туманида “маҳаллабай” хонадонлар кесимида ўрганиш жараёнида жами 23363 та хонадон ўрганиб чиқилди. Шулардан кадастр паспортлари расмийлаштирилиши тўғрисида тушунтирилиши натижасида 69 та, худди шунингдек давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида тушунтирилиши натижасида 80 та мурожаатлар келиб тушди.