Xabar uz сайтининг телеграм ижтимоий тармоғида 2021 йил 15 февраль куни соат 20:40 да “Битта сохта, битта ҳақиқий кадастр ходими жиноят устида ушланди” сарлавҳаси билан маълумот берилган.

Ушбу маълумотда Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Жондор тумани филиали мутахассиси Ф.С. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унинг 23 сотих ер майдонини деҳқон хўжалиги номига расмийлаштириш масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилади. Эвазига талаб қилган 400 АҚШ доллари ҳисобидан 100 АҚШ доллари ва 2 млн сўмни олган вақтда қўлга тушганлиги кўрсатиб ўтилган.

    Жондор тумани “Самончуқ” МФЙ “Самончуқ” қишлоғи худудида жойлашаган  фуқаро  Б.Р ўзига тегишли Республика  Кўчмас Мулк  Биржасининг  2006 йил 17 ноябрда  ўтказилган марказлаштирилган  электрон биржа савдолари натижалари якунларига мувофиқ 2006 йил 17 мартда рўйхатга олинган брокерлар ўртасидаги 134/42/D-849 сонли  шартномасига  асосан  Жондор  тумани  собиқ “Т.Салимов” ширкат хўжалиги  ҳудудидаги умумий  майдони  4000,0 кв.м  курилиш ости майдони 192,9 кв.метрдан иборат турар уй коза, сайисхона ва айвон биносини фуқаро С.Бга Бухоро савдо замин МЧЖ томонидан 2016 йил  6 апрелдаги  17-сонли  олди сотди шартномаси орқали бир қисмини яьни жами  0,06 қурулиш ости 114,0 кв.метрдан иборат қисмини сотган.

   Фуқаро Р.Б томонидан 2021 йил 29 январда туман ҳокимига мурожаат қилиб, қолган 3400 кв.метр ер участкасида 2 йил олдин мавжуд биноларни  йиқитиб  ташлаганлигини, хозирда ушбу ер участкаларида Деҳкончилик билан шуғулланиб келаётганлиги ва ушбу ер участкаларини туман ҳокимлиги захирасига  олиш мазмунидаги  қилган мурожаатига асосан Жондор туман кадастр филиали Рўйхатдан ўтқазиш мутахасисси Ф.С ҳамда фуқаро Р.Б ушбу ер участкаларини туман ҳокимлиги захирасига олингандан сўнг Дехкон хўжалиги сифатида расмийлаштириб берилишига ёрдам  беришни  ваьда  килиб,  фуқародан 400 АҚШ доллари  миқдорида пора талаб қилиб 2021 йилнинг 7 феврал  куни тушлик вақти соат 12:00 да   келишилган пулнинг  100 АҚШ доллари  ва 2 млн сўм пул маблағларини олаётган пайтда қўлга тушган ҳамда унга нисбаттан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

      Давлат кадастрлар палатасининг Бухоро вилоят бошқармасининг 2021 йил  8 февралдаги 18к сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига мувофиқ у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, Жондор туман филиали бошлиғи в.б. О.Д, филиал бош муҳандиси А.Б, филиал "Бир ойна бўлими" бошлиғи Ж.Қ томонларидан қўл остидаги ходимларига нисбатан назоратни сусайтирганлиги, профилактик ишларини ҳамда коррупция йўналиши бўйича етарли даражада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормаганлиги сабабли унга нисбатан бошқарманинг 2021 йил 10 февралдаги  26к сонли буйруғига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.