Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори билан:

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги;

🔷Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги Низомлар тасдиқланди.

Агентликнинг расмий номи:

давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги,
қисқартирилган номи – Кадастр агентлиги;

рус тилида:
тўлиқ номи – Агентство по кадастру при Государственном налоговом комитете Республики Узбекистан,
қисқартирилган номи – Агентство по кадастру;

инглиз тилида:
тўлиқ номи – Cadastre Agency under the State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan,
қисқартирилган номи – Cadastre agency.