Бухородаги 40 та қулаш эҳтимоли юқори бўлган маданий мерос объектлари таъмирланади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари-маданий мерос департаменти бошлиғи К.Акилова, департамент ҳузуридаги илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан табиий шўрланиш, емирилиш, техноген ҳолатлар натижасида таъмирталаб бўлган маданий мерос объектлари жойида ўрганиб чиқилди. Улар орасидан биринчи навбатда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиши лозим бўлган 40 та объектда танлаш жараёнлари давом этмоқда.

– Бухоро шаҳридаги “Тошсарой” мадрасаси, “Забиён-Дабиён” масжиди Вобкент туманида жойлашган “Тош масжид”, Ғиждувон туманида жойлашган “Мирзаён” масжиди каби ўта оғир аҳволдаги жами 40 та объектлар танлаб олинди,  – дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бош мутахассиси Элбек Собиров. – Танланган ёдгорликларда биринчи навбатда илмий-изланишлар олиб борилади. Шу асосда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши бўйича режалар белгилаб олинди.