Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан,

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ягона қоидалари белгиланди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларга Давлат реестри маълумотларидан эркин фойдаланиш имконияти яратилди;

🟢 юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш учун уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ваколатли органлар ўртасида ахборот-коммуникация маълумотлар алмашинувини жорий этилди;

🟢 қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этилди;

🟢 кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан электрон кўчирма бериш йўлга қўйилди;

🟢 низоларни судгача ҳал қилиш механизми жорий этилди.