МСК раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди

Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди. Бунгача у Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизмати раҳбарининг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, тайинлов бўйича йиғилиш 20 январь куни тушдан сўнг ўтказилади.

Бухоро вилоят прокурори Дилшод Файзиев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимдан олинди. У ушбу лавозимда 2019 йилдан бери ишлаб келаётган эди.