Шанба — спорт кунида Давлат Кадастрлар палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари спорт мусобақаларини ташкил этишди.

🏆 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида республикамиз бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ва спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

🏅 Жумладан, аҳолини оммавий спортга жалб қилиш, хар бир фуқарода касаллик даражасини камайтириб ҳамда уюшмаган ёшларни спортга қизиқтириш, қолаверса аҳоли орасида спортни тарғиб этиш мақсадида Бухоро вилоятининг барча ҳудудларида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

♟ Давлат Кадастрлар палатасининг Бухоро вилоят бошқармасида шахмат ва шашка мусобақаси ўтказилди.