Кадастр агентлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи — Зилола Абдугафурова

Кадастр агентлигининг режалаштираётган халқаро йўналишдаги устувор вазифалари нималардан иборат бўлади?

Барчада мавжуд бўлган бирдек муаммо – хориж тажрибасини ўзлаштириш орқали мавжуд кадрлар салоҳиятини ошириш, соҳа модернизацияси билан боғлиқ хорижий лойиҳаларни давомийлигини таъминлаш, хорижий тажрибани ўзлаштирган кадрлар масштабини кенгайтириш ҳисобланади.
Унутмаслик керакки, соҳа специфик, соҳа илмий, соҳа ер ва фазо йўналишларини ҳам қамраб олган. Соҳадаги заррача тормозланиш нафақат фуқароларга, балки давлат ташкилотлари фаолиятига ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Айнан шу учун бугунги тенденциялардан орқада қолмаслик мақсадида Корея Ер, инфраструктура ва транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда “Фазовий маълумотлар таълим маркази”ни ташкил қилиш бўйича лойиҳа ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, замонавий фундаментал билимларга эга кадрлар етиштириш мақсадида МИИГАиК университети филиалини очиш ишлари олиб борилмоқда.