Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи Муҳаммад Умаров:

Мурожаатчи Кадастр агентлигига нима учун мурожаат қилади?
🔹Ер ажратиш;
🔹Кадастр хужжатини расмийлаштириш;
🔹Қўшни фермер хўжалиги ер майдонларини мониторингдан ўтказиш;
🔹Фермер хўжалиги ер майдонини балл бонитетини аниқлаб бериш;
🔹Фермер хўжалиги раҳбарларидан ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш ва ҳакозо масалалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли Фармонига асосан,
🟥қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш;

🟥қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш;

🟥қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш;

🟥тупроқ бонитировкасини ўтказиш;

🟥қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш;

🟥тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари, функциялар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилган.

Шунингдек, Кадастр агентлигига ЕР АЖРАТИШ ВАКОЛАТИ берилмаган ва юклатилмаган.