Эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган кўчмас мулк объектларининг «Маҳаллабай» манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 15 октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойлардаги фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларида ер ҳисобини юритилишини идоралар аро ташкил этиш ҳамда эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаган кўчмас мулк объектларининг «маҳаллабай» манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича кўрсатма берилган эди.

Бугун айни мавзуда Кадастр агентлиги директори ўринбосари Абдушукур Абдуллаев ҳамда Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиевлар бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда 2021 йил якунига қадар топшириқ ижросини таъминлаш чораларини кўриш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек Тошкент шаҳридаги 12 та туман кесимида Кадастр палатаси филиалларида биттадан маҳаллалар билан ишлашга масъул ходим тажриба тариқасида белгилаш вазифаси юклатилди.

Маҳаллалар билан ишлашга масъул ходимнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

қонуний асосда қурилган аммо эгалиги белгиланмаган кўчмас мулк объектларининг эгалигини белгилашда амалий ёрдам бериш;

кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;

ер участкаларинни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланганда ушбу қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли идораларга маълумот киритиш;

кўчмас мулк объектларининг манзилини аниқлаш ёки мавжудлиги бекор қилинган факти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш;

маҳалла ҳудудида янги қурилган, жорий ўзгартириш киритилган кўчмас мулк обюектларини доимий равишда аниқлаб раҳбариятга ёзма равишда ахборот бериб бориш.

Таъкидлаш жоизки белгиланган маҳаллабай манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича рақам берилмаган хонадонларга рақамларни тасдиқлаб кадастр ҳужжатларини расмийлаштиш бўйича фуқароларга қўшимча тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.