Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига мувофиқ дрон шоу

🔹 5-6 январ кунлари Самарқандда
🔹 7 январ Бухорода
🔹 8 январ Урганчда
🔹 9-10 январ Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида
🔹16 январда Фарғонада ўтказилади.

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносининг ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса шоу 18-30 дан 19-00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.
Самарқанд аҳолисини ажойиб шоуга таклиф этамиз.

Бошқа вилоятларга ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида ижтимоий тармоқларимиз орқали ахборот бериб борамиз.