ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛАР!

Кадастр агентлигининг қуйидаги хизматларидан давлат идорасига келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали фойдаланишингиз мумкин:
(Ягона интерактив давлат хизматлари портали www.my.gov.uz орқали)

  1. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;
  2. Кадастр паспортини шакллантириш;
  3. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш;
  4. Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга қарорни олиш;
  5. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
  6. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш;
  7. Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;
  8. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  9. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;
  10. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);
  11. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);
  12. Шунингдек “Электрон лицензиялаш портали” орқали юридик шахслар

Геодезия ва картография фаолиятини юритишга лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин.