Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтказилмаган 532 минг 892 та объектларнинг 92,8 фоизини хатлов ишлари якунланди. Мазкур объектларнинг майдони 2 298 061 гектарни ташкил этади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида 🏢 Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қашқадарё вилоятида ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ялпи хатловдан ўтказиш 📝 топшириғи берилган бўлиб, айни кунларда хатлов ишлари олиб борилмоқда.