Кадастр агентлиги ҳузуридаги Компьютерлаштириш ва геоахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш маркази (Геоинфоком ДУК) га дастурловчилар, веб-дизайнер мутахассиси лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилади.

Номзодлар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга, зарур билим ва иш тажрибасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

🔸Php, Laravel, Yii, Mysql, Postgresql

🔸Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, HTML, CSS, JavaScript, Jquery, замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);

🔸WebService, WebSocket, B2B технологиялари;

🔸 WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;

🔸 SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;

Иш шароитлари:

🔹Ўз-ўзини ривожлантириш ва таълим олиш имконияти (ишлаб чиқишда қўлланиладиган янги стандартлар ва технологиялар);

🔹аҳил профессионал коллективда қизиқарли иш фаолияти;

🔹 қизиқарли лойиҳалар ва топшириқлар;

🔹 ўзгарувчан иш графиги;

🔹 бошқа лойиҳаларга ўтиш ва мансаб ошиши имконияти.

Ишга кирмоқчимисиз? Резюме ва портфолионгизни (агар бўлса) info@geoinfocom.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин. Ёки (71) 202-01-23 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.