АДАСТР АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди.

Натижалар таҳлил қилинганда ✅ 24 % аттестациядан ўтган, ‼️15 % шартли ўтган бўлса, ❌ 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.