4 декабр куни Бухоро вилояти Бухоро туман аҳолиси учун Бухоро туман Работиқалмоқ мфй Дехожи қишлоғи идораси биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Кутилганидек сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан иштирок этишди.

Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш, фуқаролар ўртасидаги уй-жой масаласи бўйича низолар, фермер хўжалиги ташкил қилиш каби мавзуларда фуқаролар мурожаат қилишди.

✅✅✅ Сайёр қабулда жами 8 та масала келиб тушди. Шундан 6 тасига тушунтириш берилди, 2 таси бўйича қўшимча маълумот берилади. Мурожаатларнинг бирортаси рад этилмади.