2019 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг 1 октябргача республика бўйича 49 403 та ҳолатда жами 11 287 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ерлардан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги Ер назоратчилар томонидан аниқланди.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва чоралар кўриш мақсадида:

  • ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганларга нисбатан
    35 565 маротаба кўрсатма ва огоҳлантиришлар берилди;
  • аниқланган 5 900 та ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жойлардаги прокуратура органларига киритилди;
  • ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини ҳамда қурилган ноқонуний қурилишларни буздириш ва тегишли чоралар кўришни сўраб 19 886 та ҳолат бўйича Судларга даъво аризалар киритилди;
  • “Ер кодекси”нинг 85-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
    10 000 та ҳолат бўйича ҳокимликларга тақдимномалар киритилди.

Натижада 49 403 та ҳолатда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларидан 25 862 таси ёки 52 фоизи бартараф этилди.