Корея Ер, инфраструктура ва транспорт вазирлиги Кадастр агентлигининг “Геофазовий билимлар таълим маркази” ташкил қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Кадастр агентлиги Корея Ер, инфраструктура ва транспорт вазирлигига (MOLIT) жорий йилнинг июль ойида билдирган таклифига мувофиқ, Агентлик тизимида соҳага доир замонавий билимлар бўйича малака оширишга ихтисослашган марказ ташкил қилиниши кўзда тутилмоқда.

Корея тажрибасига асосланган мазкур марказ фазовий маълумотлар йўналишида замонавий билимлар, жумладан, мувофиқлаштирувчи йўналишларни қамраб олади.

MOLIT ҳузуридаги Ер ва геофазовий маълумотларни ахборотлаштириш корпорацияси (LX) вакилларидан иборат миссия ноябрь-декабрь ойларида лойиҳа кўлами ҳамда Агентликнинг геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасидаги эҳтиёжларини ўрганиш учун ташриф буюради.

“Геофазовий билимлар таълим маркази” MOLITнинг “Ривожланишга расмий ёрдам” техник кўмаги асосида амалга оширилади.