
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Видеоселекторда иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро ва Жондор туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Шунингдек, Шофиркон туманида фаол тадбиркорларни кўпайтириш бўйича ишлар танқид қилинди.