Чекка ҳудудларда аҳоли учун кадастр соҳасидаги янгиликлар мавзусида тадбирлар ташкил этилди

Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги Арабхона МФЙ ҳудудида вилоят “Ермулккадастр” Давлат Корхонаси бўлим бошлиғи Э.Иззатов, вилоят “Ермулккадастр” Давлат Корхонаси Бухоро туман филиали мутахассислари томонидан фуқароларга кадастр соҳасидаги янгиликлар, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳудудларда бўш ер участкаларини аукцион савдолари орқали олиш тартиби, “E-Kadastr”uz очиқ электрон харитаси орқали бўш ер участкаларини таклиф қилиш каби мавзуларда тадбир ўтказилди.

Тадбир сўнгида фуқароларга кадастр соҳасида қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларидаги чекка ҳудудларида ўтказилиши давом этмоқда.