O’zLiDeP Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда депутатлар, партия фаоллари ва БПТ раислари, Давлат Кадастрлари Палатаси вилоят бошқармаси мутахассислари қатнашди.

Йиғилишда партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Жасурбек Болтаев депутатлик мақоми ва депутатларнинг халқ, давлат олдидаги бурчлари борасида тушунча бериб, депутатлик гуруҳини янада фаол бўлишга, халқ дарди билан ёниб яшашга ундади. Шунингдек, жорий йилнинг 15 октябрь куни Юртбошимиз раислигида давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани борасида тўхталди.

Давлат Кадастрлари Палатаси Бухоро вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Элмир Иззатов томонидан “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонининг мазмун-моҳияти очиб берилди. 

Тадбир баҳс-мунозараларга бой кечди. Йиғилиш сўнггида фаол депутатлар ва БПТ раислари рағбатлантирилди.