10 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 216 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 4,9 млрд.сўмлик 132 та мулк 6,4 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

✅ 14 та юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманидан QQ «PAXTASANOAT»га тегишли «Ақчакўл оромгоҳи» 2 млрд. 363 млн.сўмга сотилди.

✅ 15 та давлат мулки объектлари ижараси бўйича:

  • Бухоро вилояти, Ромитан туманидан ётоқхона биносини йиллик 72 млн.сўм ижара ставкаси асосида ижарага бериш таклифи билдирилди.

✅ 67 та тадбиркорлик учун ер участкалари:

  • Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридан нархи 14,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 125,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича 5 та мулклар, 31 та уй-жой қуриш учун ер участкалари реализация қилинди.