Бугун «Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари» мавзусида Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида 2020 йил 15 Октябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 80-сонли баёни 4-банди ижроси юзасидан. Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси мажлислар залида «Ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари» бўйича  матбуот анжумани бўлиб ўтди. АнжумандаКадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи Я.Ҳабибов, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Атаков, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Ў.Рашидов, Уздаверлойиҳа институти Бухоро вилоят бўлинмаси директори Р.Бобочев, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасининг Бухоро вилоят бошқармаси ер назорати шўъбаси мудири А.Тоиров қатнашдилар.

Матбуот анжуманида ер ажратиш тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик асослари бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар ҳамда соҳадаги ўзгаришлар ва ютуқлар, коррупцияга қарши кураш бугунги куннинг долзарб масаласи ва солиқ борасида амалга оширилаётган ишлар борасида соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.

Шунингдек анжуманда бир қатор мустақил ва давлат оммавий ахборот воситаларининг журналистлари ва блогерлар иштирок этиб қизиқтирган саволларига кадастр агентлигининг масъул раҳбар ва мутахассислардан жавоб олдилар.