Кадастр агентлиги ҳамда «Менинг уйим» лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 10 октябрь санасида Оммавий ахборот восита ходимлари учун кадастр агентлиги тизимидаги ташкилотлар фаолияти, кадастр соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича «Камера фокусида кадастр соҳаси» мавзусидаги бир кунлик пресс-тур бўлиб ўтди.

Мазкур пресс-турда 30 дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этиб, Кадастр агентлиги тизимидаги Тошкент шаҳар кадастр хизмати, «Картография» ДИИЧК, Тошкент вилояти Қибрай туман кадастр хизмати фаолияти, шунингдек Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази, «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ, «Геоинфоком» ДУК, Марказий аэрогеодезия корхоналари томонидан бугунги кунда аҳоли учун яратилаётган қулайликлар хусусида мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотлар олишди.





Пресс-тур интерфаол тарзда ташкил этилган бўлиб, ОАВ вакилларининг кадастр соҳасидаги билимларини шакллантириш мақсадида махсус савол-жавоб ўйинлари ташкил этилди.


Пресс-тур давомида журналистлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тегишли жавоблар берилди.