9 октябрь Бухоро вилояти Жондор туман истироҳат боғида Жондор туман, Олот туман, Қоракўл туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти бўйлаб сайёр қабуллар давом этмоқда. Бухоро вилояти Жондор туман истироҳат боғида Жондор туман, Олот туман, Қоракўл туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Кадастр Агентлиги бошқармаси бошлиғи М.Агзамов, вилоят Ермулккадастр Давлат Корхонаси бош муҳандиси М.Атаков томонидан жами 22 та масала кўриб чиқилди. Шундан 3 таси ижобий ҳал этилди, 13 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди, 2 тасига тушунтириш берилди ҳамда 4 таси ижро учун назоратга олинди. Мурожаатларнинг бирортаси рад этилмади.