7 октябр куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳри, Когон шаҳри, Когон туман ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун Бухоро шахар нефт ва газ саноати коллежи биносида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор Бухоро вилояти бўйлаб сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда. 7 октябр куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳри, Когон шаҳри, Когон туман ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун Бухоро шахар нефт ва газ саноати коллежи биносида сайёр қабул бўлиб ўтди. Кутилганидек сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммолар билан иштирок этишди.

Кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш, тадбиркорлик учун ер участка олиш, ноқонуний қурилишлар, суд ва ҳоким қарорларидан норозилик каби мавзуларда фуқаролар мурожаат қилишди.

✅✅✅ Сайёр қабулда жами 13 та масала келиб тушди. Шундан 3 таси ижобий ҳал этилди, 4 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди, 5 тасига тушунтириш берилди. Мурожаатларнинг бирортаси рад этилмади.

📢📢📢 8 , 9 октябр санасида сайёр қабул Бухоро вилоятининг Ромитан, Вобкент ва Жондор туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Сайёр қабул бўлиб ўтадиган аниқ манзил ҳақида қўшимча ахборот берилади. Бизни кузатишда давом этинг