
Хусусан, сайёр қабуллар 7 октябрь куни соат 14.00да Бухоро ва Когон шаҳри, Когон ва Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун Бухоро нефть ва газ саноати коллежида, 8 октябрь куни соат 10.00да Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманлари аҳолиси учун Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак” оромгоҳида, шу куни соат 15.00да Ромитан, Пешкў ва Бухоро туманлари аҳолиси учун Ромитан туманидаги “Оромитан” оромгоҳида, 9 октябрь куни соат 9.00да Жондор, Қоракўл ва Олот туманлари аҳолиси учун Жондор туманидаги истироҳат боғида ўтказилади.