Бухоро вилояти Ромитан туман Оромитан оромгоҳида Ромитан туман, Бухоро туман, Пешкў туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Бухоро вилояти бўйлаб сайёр қабулларни навбатдагиси Бухоро вилояти Ромитан туман Оромитан оромгоҳида Ромитан туман, Бухоро туман, Пешкў туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Агзамов Мирвосил , вилоят Ермулккадастр давлат корхонаси бош муҳандиси Атаков Маъруф фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Сайёр қабулда жами 16та масала келиб тушди. Шундан 2 таси ижобий ҳал этилди, 8 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал этилди, 5тасига тушунтириш берилди ҳамда 1 таси ижро учун назоратга олинди. Мурожаатларнинг бирортаси рад этилмади.

📢📢📢 9 октябр санасида сайёр қабул Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўтказилиши режалаштирилган.

Сайёр қабул бўлиб ўтадиган аниқ манзил ҳақида қўшимча ахборот берилади. Бизни кузатишда давом этинг