Бугунги Пресс тур сўнгида дронлардан фойдаланиш ҳақида мастер класс ўтишди.

Бу дронларни ҳар хил тури бор экан. Масалан, A6 Plus деганидан ҳозирда энг кўп фойдаланишади . Биз ОAВда фойдаланадиган дронлардан анча катта ва қуввати ҳам 40-45 дақиқага етади. Бу дрондан геодезия, картографийда, ҳудудларни текширишда фойдаланилади. Сардоба сув омборининг талофат кўламини ҳам айнан шу дронлар орқали кадастр соҳасининг йигитлари аниқлаб беришган экан. Умуман, дронлардан кадастр ва картография соҳасида фойдаланилса, иш анча самарали чиқади. Ҳудудларни вертолётда кузатиш ва хатловларни амалга оширишдан кўра, дронда кузатиш анча арзонга тушади, вақт ҳам тежалади.

Биз ҳам битта дрон учириб кўрмоқчи эдик, аммо бунга махсус рухсатнома олиш кераклиги туфайли бу иш ўхшамай қолди…

Табиат қўйнидаги “Aгро Элит” интенсив боғларига бўлган бир кунлик медиа тур шу билан якунланди. Ташкилотчилар катта раҳмат! Бошқа давлат органларидан ҳам шундай креативликни кутамиз.