4 сотих ер учун 931 млн. сўм нарх тасдиқланди

Хоразм вилояти, Урганч шаҳридан бошланғич нархи 4,3 млн. сўм бўлган ер участкаси 931 млн. сўмга реализация қилинди. . Ушбу кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуришга рухсат берилган 0,04 гектар ер участкаси учун ўтказилган аукцион савдосида 21 нафар иштирокчи қатнашган. Ғолиб иштирокчи томонидан 18 ой давомида 5 млрд. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти қабул қилинган.

Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманидан бошланғич нархи 2,1 млн. сўм бўлган ер участкаси 134 млн. сўмга реализация қилинди. Ушбу клиника, диспансерлар, дорихоналар қуришга рухсат берилган 0,007 гектар ер участкаси учун ўтказилган аукцион савдосида 3 нафар иштирокчи қатнашган. Ғолиб иштирокчи томонидан 7 ой давомида 650 млн. сўм миқдорида инвестиция киритиш шарти қабул қилинган.