
Унга кўра:
Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом;
Фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари давлат кадастрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ушбу низомга мувофиқ, Қурол кадастри:
— Хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари;
— Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дорилари;
— Ўзбекистон ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар;
— Республика ҳудудига олиб кирилган қурол ва ўқ-дорилар;
— Экспорт учун чиқарилганлар;
— Технологик мақсадларда (синовлар, текширувлар ёки қурол ишлаб чиқариш жараёнида) ишлатиш учун ўқ-дорилар каби бўлимларни ўз ичига олади.
Эндиликда қурол ва ўқ-дорилар тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг биринчи ўн кунлигида Қурол кадастрига киритилади.
Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мувофиқлаштириш вазифаси “Ўзстандарт” агентлиги зиммасига юкланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, фуқаровий қурол ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш, фуқаровий қурол ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари давлат кадастрини шакллантириш ва иш юритиш тартибини белгилаш мақсадида қабул қилинди.