Бухоро вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида кадастр хизматларини кўрсатиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида олиб борилган ишлар

Вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси ва унинг бўлимлари ҳамда вилоят “Ермулккадастр” ДК шаҳар ва туман филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 

20 декабрдаги 1023-сонли қарори ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Вилоят бўйича жорий йил олти ойи давомида бўш ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аукцион савдоларига чиқариш мақсадида «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасига электрон онлайн-аукцион орқали беришга “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман (шахар) филиаллари томонидан 829 та 51,4 гектар бўш ер участкалари аниқланиб белгиланган тартибда яъни хатлов жараёнидан аниқланган бўш ер участкаларини туман бўлилари билан келишиб, далолатнома асосида e-kadastr.uz манзили ва “YERELEKTRON” ААТга жойлаштирилган.

Худди шунингдек жорий йил 1 июл ҳолатида 357 та 20,82 гектар бўш ер участкалари аукцион савдоларига юборилган бўлиб шундан 129 та 7,83 гектар ер участкалари 4,4 млрд сўмга аукцион савдолари орқали сотилган.

Кўчмас мулк объектларини архив ҳужжатларини рақамлаштириш (сканерлаш) бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида 

Вилоят “Ермулккадастр” ДК шаҳар ва туман филиаллари билан бирга Давергеодезкадастр қўмитасининг 2019 йил 2 декабрдаги 604-16-сонли бўйруғиижросини таьминлашмақсадида туман, шаҳар филиалларидаги архив хужжатларини ва кадастр йиғма жилдларинирақамлаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалларидаги Архив мутахассисларига архив хужжатларини рақамлаштириш (сканерлаш)бўйича белгиланган тартибда ўқув семинарўтказилиб ва “Давергеодезкадастр” қўмитаси томонидан берилган меёрий қўлланмага асосан сифатли сканерлашни амалга ошириш бўйича маьсулларга тушунтиришлар берилиб, вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан туман (шаҳар) филиал архив мутахассисларига кунлик режа тасдиқланиб берилиб2020 йил январ ойидан хозирги кунга кадар рақамлаштириш (сканерлаш) ишлари туман шаҳар филиаллари томонидан олиб борилмоқда ҳамда ҳозирги кунда вилоят бўйича жами 442894 та кўчмас мулк обьектларининг 283055 таси жорий йил 6 июль ҳлатида сканерланиб режа 63,9 % га бажарилиб ноябр ойи якунига қадар тўлиқ якунланиши режалаштирилган.

4.Вилоятдаги мавжуд кўчмас мулк обьектлари(турар ва нотурар жой объектлари)нинг мониторинг натижалари бўйича.

вилоят “Ермулккадастр” ДК шаҳар ва туман филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 августдаги         251-сонли қарорига асосан хатлов якунларини электрон базасини яратиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

2020 йил 1 июль ҳолатида 482306 та 74287,8 гектарга яьни 1 январ ҳолатига нисбаттан сони 13760 та ер майдони 4413,4 гектарга кўпайган. Ушбу аниқланган барча маьлумотлар бир вақтнинг ўзида давлат солиқ органларига онлайн интеграция қилинган “кўчмас мулк-3” дастурига киритилиши таьминланиб маҳаллий бюджетдаги солиқ базасининг ошишига хизмат қилади.

Геопортал дастури бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида

Вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан 2020 йил олти ой давомида вилоят миқёсидаги барча (турар-жойлар, ер участкалари, бюджет обьектлари, нотурар-жойлар ва.бошқ ) обектлар жами 447893 та шундан якка тартибдаги уй жой 411811 та, кўп қаватли турар жойлар 56978 та ва нотурар жой объектлари 22930 та ҳолатда кўчмас мулк объектлари геопортал дастурига юклаш мақсадида Геодезия, картография миллий марказига жўнатилган бўлиб Геопортал дастурини бойитиш ва турларга ажратиш мақсадида вилоятнинг барча маданий мерос обьектлари яъни 829 та (Археология ёдгорликлари 287 та, Архитектура ёдгорликлари 508 та, Диққатга сазовор жойлар 17 та ва Монументал санъат асарлари 17 та ) обьектларнинг барчаси хатловдан ўтказилиб, ГЕО базаси шакллантирилди ва шу йилнинг 1-феврал ҳолатига Геодезия картография миллий марказига тақдим этилиб вилоятнинг маҳаллалар ичида ва маҳаллалараро кўчаларнинг деярли барчаси ҳатловдан ўтказилиб, ГЕОПОРТАЛ очиқ харитаси шакллантирилиб келгусида бўладиган ўзгариш ва қўшимчалар киритиб бориш мақсадида бирламчи маълумотлар Геодезия картография миллий марказига электрон тақдим этилди.

Бухоро вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонасига 2020 йил 01 июл ҳолатига жисмоний ва юридик шахслардан жами 301 та электрон ва ёзма, мурожаатлар келиб тушган.

Шундан: Ёзма мурожаатлар   -124 та; 

        Электрон мурожаатлар  -174 та; 

   Ишонч телефони орқали -3 тани ташкил этади. 

Барча келиб тушган мурожаатлардан 174 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва бош вазирининг виртуал қабулхоналари ҳамда бош прокуратура ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатлар бўлиб, жами келиб тушган мурожаатларнинг 57,8 % ни ташкил этади. Жами мурожаатлардан 

— Қаноатлантирилгани  — 55 тани,  яъни 18,2% ни;

— Тушунтирилган  — 241 тани,  яъни 80% ни;

— жараёнда           — 5  тани,  яъни 1,7 % ни ташкил этади

Шунингдек, ушбу мурожаатларнинг 35 таси Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитаси орқали, 62 таси вилоят ҳокимлигидан, 26 таси фуқаролардан, 14 таси бошқа ташкилотлар орқали 164 таси виртуал дастурлар орқали келиб тушган бўлиб, қонунда белгиланган тартибда ўз муддатида ижроси таъминланмоқда.

2020 йилнинг 01 июл холатига, корхонага Вилоят бўйича жами 1693 та хат-хужжатлар келиб тушган, шундан 878 та Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан қабул қилган фармонлари, қарорлар, фармойишлари ҳамда “Давергеодезкадастр” қўмитаси буйруқ, баён ва топшириқлари, шунингдек Бухоро вилоят хокимининг қарор, баён ва топшириқлари келиб тушган бўлиб, барчаси ижрога қаратилган ва назорати амалга оширилмоқда. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 6 ойи давомида 815 та идоралараро хатлар келиб тушган, барчаси ижроси таъминланган.

Мазкур хужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида жами 128 та корхонанинг ишлаб чиқариш буйруқлари қабул қилиниб, ижрога қаратилган.