Кадастрда яна бир нечта раҳбар ишдан олинди.

Яқинда Давергоедезкадастр қўмитаси тозалаш ишлари бошлангани ва 7 та раҳбар лавозимини суиистеъмол қилгани, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан ёндошиб тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмаганлиги ва энг асосийси халқнинг муаммоларига чуқур ўрганиб ечим топмагани учун ишдан бўшатилган эди.

💼💼💼 Жорий йилнинг 17 июль санасида яна 9 таси раҳбар лавозимидан озод этилди.

Булар Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Шоманай, Тахтакўпир, Беруний, Элликқалъа тумани ва Нукус шаҳри, Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳамда Бухоро вилоятининг Когон туман “Ермулккадастр” корхоналари раҳбар ва ходимлари бўлиб, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.