БелПСХАГИ” давлат ташкилоти ва “Белгипрозем лойиҳалаш институти” билан биргаликда «кўчмас мулк кадастри ва хариталаш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик» мавзусида онлайн видео конферения бўлиб ўтди.

Бугун Давергеодезкадастр қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев ҳамда Белоруссия Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги «Миллий кадастр агентлиги», “БелПСХАГИ” давлат ташкилоти ва “Белгипрозем лойиҳалаш институти” билан биргаликда «кўчмас мулк кадастри ва хариталаш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик» мавзусида онлайн видео конферения бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази, Марказий Аерогеодезия корхонаси ҳамда «Геоинфоком» ДУК ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

Ушбу конференцияда идоралараро ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, ер геодезия, картография ва кадастр соҳасида янги тизимлар ва янгича ёндошувларни ҳамкорликда ташкил этиш ва уларнинг сифат бошқаруви бўйича ўзаро фикр алмашилди.