Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликда республика ҳудудида жойлашган мозорларнинг электрон интерактив харитаси шакллантирилмоқда.

“Тарихсиз келажак йўқ” — бу сўзлар остида жуда кўп маъно бўлиб, инсон тарих деганда аввало ўзлигини, ота-боболарини, ҳатто келажак авлодлари кўз ўнгига келади.

Аждодларимизни эслаш, уларнинг бошлаган яхши амалларини давом эттириш, қабрларини обод қилиш савобли амалгина бўлиб қолмай унинг ортида келажак авлодга ўрнак ҳам бордир.

Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази, Дин ишлари қўмитаси билан ҳамкорликда ана шундай яхши амаллардан бирига қўл уришди.

Режага мувофиқ республика ҳудудида жойлашган мозорларнинг электрон интерактив харитаси шакллантирилмоқда.

Махсус илова орқали электрон харитада қуйидагилар акс этади:
• қабрнинг жойлашган жойи;
• унга тегишли бўлган маълумотлар;
• шажара тўғрисидаги маълумотлар.

Келажакда бу лойиҳани янада такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.