Давергеодезкадстр қўмитасининг расмий веб сайтида «Коррупцияга қарши курашиш» бўлими ишга туширилган.

Фуқаро ёки юридик шахс қўмита ҳамда унинг тизимидаги ҳудудий бошқарма, корхона ва ташкилотларида тамагирлик ёки коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз ушбу http://ygk.uz/eform/submit/korrupsiya-form (http://ygk.uz/eform/submit/korrupsiya-form) ҳаволаси орқали кириб мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат қўмита қошида тузилган “Коррупцияга қарши курашиш республика комиссияси”га келиб тушади.
Мурожаатчи тўғрисидаги барча маълумотлар сир тутилади ва қонунан ҳимояланади.

ЭСЛАТМА!!!
Асло ёлғон хабар берманг!
Ёлғон хабар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.