“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–626, 02.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📌 Қонун билан геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда тегишли давлат органларининг соҳадаги ваколатлари белгиланди.

🏢 Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

✅ Қонунга мувофиқ, геодезия ва картографияга оид ишлар умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) турларга ажратилади.

➡️ Шунингдек, Қонун билан соҳага оид ишларни бажаришга доир асосий талаблар белгиланди.

❕Геодезия ва картография фаолияти ёки соҳага оид ишларнинг айрим турларини лицензиялаш Ҳукумат томонидан белгиланади.

🧾 Лицензия юридик шахсларга амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.

🔍 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик бўлган ишларни бажариш натижасида олинган материаллар экспертиза қилинади.

🇺🇿 Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган геодезия ва картография фаолияти маҳсулоти, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) Ўзбекистон мулкидир.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.