СЎРОВНОМА

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази «Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ва Андижон, Хоразм вилоятларида аҳолининг муҳтож қатламига бепул юридик маслаҳат олиш учун шароит яратиш” лойиҳаси доирасида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказмоқда. Мониторингнинг мақсади давлат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан мазкур Қонуннинг нормалари ва қоидалари бажарилишини баҳолаш баҳолаш ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.Сўровнома Бухоро вилояти аҳолиси учун онлайн тарзда ўтказилиши назарда тутилган бўлиб, онлайн сўровнома қуйидаги сайтда эълон қилинган
http://survey.strategy.uz