Buxoro viloyati Peshko’ tumanida tadbirkorlar uchun seminar o’tkazildi.

Бухоро вилоят “Ермулккадастр”ДКси ер тузиш ва топография бўлими бошлиғи Элмир Иззатов , вилоят адлия бошқармаси Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси А.Раҳманов ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 12 июнь куни Пешкў туманида тадбиркорлари учун тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонларини ажратишга оид масалалар юзасидан барча жараёнларни тадбиркорларга ўргатиш бўйича семинар ўтказилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4427-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1023-сон Қарори қабул қилинган.

Қарор билан, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги ҳамда «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати тасдиқланган.

Мазкур семинар давомида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга ушбу қарор билан тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер ажратиш тартиби, хусусан аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг аукционда қатнашиш жараёни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Семинар якунида тадбиркорлар ўзларининг фаолиятларида дуч келаётган муаммолар юзасидан мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишди.

Бухоро вилоят “Ермулккадастр”ДК матбуот хизмати