ЭНДИЛИКДА СОҲАДА КОМПЬЮТЕР ВА ОРГТЕХНИКАЛАР ҲАРИД ҚИЛИНИШИДА УЛАРНИНГ ТЕХНИК КЎРСАТГИЧЛАРИ “ГЕОИНФОКОМ” ДУК БИЛАН МАЖБУРИЙ КЕЛИШИЛАДИ

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан кеча “Қўмита тизими корхона ва ташкилотларининг бақарорлигини таъмилаш ва харажатларини мақбуллаштириш ҳақида»ги (28.05.2020й., 241-01-сон) буйруғи қабул қилинди. Унга кўра:

Давергеодезкадастр қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Ермулккадастр корхоналари, шунингдек, қўмита тизимига кирувчи корхона ва ташкилотларга:

🔸Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4679-сон қарор талабларига мувофиқ корхона ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш, капитал қурилиш, реконструкция ва жорий таъмирлаш ишларини жорий йил охиригача тўхтатиб туриш, лекин ушбу йўналишдаги харажатлар жуда зарур бўлганда фақат қўмитанинг ёзма розилиги асосида амалга ошириш;

🔸асосий воситаларни харид қилишда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига катъий риоя қилиш;

🔸компьютер ва оргтехникаларни ҳарид қилишда уларнинг техник кўрсатгичларини қўмита орқали тизимдаги “Геоинфоком” ДУК билан мажбурий келишиш вазифалари юклатилди.

Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармасига Ишлар бошқармаси билан биргаликда мазкур буйруқ талаблари бажарилишини доимий мониторингини олиб бориш ва амал қилмаслик ҳолатлари аникланган такдирда, масъул раҳбарларга нисбатан уларни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга қадар бўлган жавобгарлик таъсир чораларини кўриш юзасидан таклифларни киритиб борилишини таъминлаш топширилди.