Бухоро вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси тизими ходимлари вилоят ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Пандемия даврида 2020 йил пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили учун экилган майдонларда мониторинг (ўлчов) ишларини ўтказишда жонбозлик кўрсатган Бухоро вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва туман бўлимларининг бир гуруҳ ходимлари бугун муносиб рағбатлантирилди.

Гап шундаки, Бухоро вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Н.Р.Кенжаев бошқармада ўтказилган тақдирлаш маросимида иштирок этиб, соҳа ходимларининг меҳнатини эътироф этди.

-Аслида совға эмас, меҳнатингизга муносиб баҳо берилиши бу катта бахт, — дейди бошқарма бошлиғи Наим Кенжаев. Бугун ходимларимизнинг меҳнати эътиборда эканидан жуда хурсанд бўлдик.

Тақдирлаш тадбирида дастлаб вилоят ҳокимининг бир нечта телевизор, микротўлқинли печ, гўшт майдалагич каби совғалари ҳамда пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.