Сардобага ёрдам карвони юборилмоқда.

Сардобада содир бўлган сув тошқинидан кўплаб инсонлар ташвишланиб қолганлиги ва уларнинг бугунги кунда ёрдамга мухтож эканлигидан хабарингиз бор. Бутун Республикамиздан Сирдарёга инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда. Бухоро вилоят «Ермулккадастр» давлат корхонаси шаҳар ва туман филиаллари жамоаси томонидан ўзининг ёрдам карвони Сирдарёга юборилди.