Бухоро вилоятида томорқаларни дронлар ёрдамида мониторинг қилиш давом этаяпти.

14.04.2020 йил

      Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ҳамда Вилоят ҳокими томонидан белгилаб берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, “Бухвилерлойиҳа“ бўлинмаси, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши, туман ҳокимликлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим мутахассислари иштирокида жорий йилнинг 14 апрел куни Шофиркон туманида 2020 йилда деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари томонидан баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг экилиши юзасидан 3 та ДРОНлар ёрдамида ўрганиб чикилди.

Ҳолат қуйидагича:

      Туманда фаолият юритаётган жами 50 та МФЙларнинг 32290 та хонадонларига 4217 гектартомарқа ер майдони мавжуд. Шундан 

482 гектар томарқа ер майдонига тўқсонбости экинлари экилган, қолган 3735 гектар томарқа ер майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошкава бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш белгиланган бўлиб, 14 апрел холатида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томарқа ер эгалари кенгаши томонидан 3572 гектар яъни 96фоизга қишлоқ хўжалиги экинлари экилганлиги тўғрисида маълумот берилган.

                Ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

       Ишчи гурух томонидан 3 та ДРОНлар ёрдамида ўрганиб чикилганда туманнинг Читкарон, М.Чандир, Жўшўра, Арабхона, Нурафшон, А.Навоий, Гулистон, Талсангобод, Махаллақози, Куришкент, Жўйрабод, Доригар,Тезгузар, Мирзоқул ва Пахтаобод жами 15 таМФЙ ҳудудларидаги 

9800 дан ортиқ хонадонлар томонидан баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экилиши бўйича бир қанчаишлар амалга оширилган. Шунинг билан бир қаторда ўрганиш жараёнида айрим хонадонлар томонидан баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари тўлиқ экмаслик, қаровсиз холатда ташлаб қўйиш ёкитўлиқ беда ва макка жўхори экинларини экиб келинаётганлиги аниқланди.

 “Читкарон” МФЙ бўйича 

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 тақишлоқлар мавжуд бўлиб 326 та томарқа ер эгалари томонидан 50,3 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Читкарон” қишлоғида яшовчи Ғолиб Нарзуллаевтомонидан фойдаланиб келаётган 0,06 гектартомарқа ер майдонига, фукаро Қосимов Атотомонидан 0,05 гектар, Олимов Шавқиддин томонидан 0,05 гектар дала томарка ер майдонларига умуман экин экмасдан қаровсизҳолда ташлаб кўйилганлиги аниқланди. Бундан ташқари кўпчилик хонадон эгалари томонидан томарка ер майдонларига сабзавот, полиз, картошка экинларини  экмасдан тўлиқ беда ва макка жўхори экинлари экилганлиги аниқланди.Юкоридаги ҳолатлар бўйича ўрганилгандаМ.Чандир, Жўшўра, Арабхона МФЙ худудларида ҳам ишлар қониқарли даражада ташкил қилинмаганлиги натижасида кўплаб томарка ер майдонларига беда экинлари экилганлигианиқланди.

                   “Нурафшон” МФЙ бўйича

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4 тақишлоқлар мавжуд бўлиб, 675 та томарқа ер эгалари томонидан 112,0 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Юқори Юқсун” қишлоғида яшовчи фуқаролар Исоқов Рўзимурод томонидан 0,10 гектар, Бердиев Элмурод томонидан 0,10 гектар, Шаропов Мухридин томонидан 0,10 гектар,Ярашев Вали томонидан 0,10 гектар, Саидов Тойир томонидан 0,10 гектар томарқа ер майдонларига тўлиқ беда экинлари экилганлиги ва Шарипов Бақо томонидан 0,10 гектар, Бердиева Сабохат томонидан 0,15 гектар, томарқа ер майдонларига тўлиқ макка жўхори экинлари экилганлиги аниқланди. Юкоридаги ҳолатлар бўйича ўрганилганда А.Навоий МФЙ, ГулистонМФЙ, Талсангобод МФЙ худудларида ҳам баҳорги сабзавот, полиз, картошка экинлари экилиши белгиланган бўлсада аксарият томарка ер майдонларига беда ва макка жўхори экинлари экилганлигини маълум бўлди.

                     “Жўйрабод” МФЙ бўйича

     Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2 та қишлоқлар мавжуд бўлиб 687 та томарқа ер эгалари томонидан 65,0 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Жўйрабод” қишлоғида яшовчи фуқаролар Адизов Давлат томонидан 0,10 гектар, Сатторов Илхом томонидан 0,10 гектар томарқа ер майдонларига қарамаганликлари сабабли қаровсиз ҳолга келиб қолган, Худойназаров Акмал томонидан 0,10 гектар томарқа ер майдонларига тўлиқ макка жўхори экинлари экилганлиги;

“Махаллақози” МФЙ бўйича 

      Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4 тақишлоқлар мавжуд бўлиб 709 та томарқа ер эгалари томонидан 90,3 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Махаллакози” маҳалласида яшовчи фуқаролар Хидиров Эли томонидан 0,10 гектар томарқа ер майдонига ишлов бермаганлиги оқибатидақаровсиз ҳолга келиб қолган, Курбонов Салимтомонидан 0,08 гектар томарқа ер майдонларига тўлиқ беда экинлари экилганлиги аниқланди.Юкоридаги ҳолатлардан яна кўплаб мисолларкелтириш мумкин.

“Кўришкент” МФЙ бўйича   

       Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 тақишлоқлар мавжуд бўлиб 691 та томарқа ер эгалари томонидан 68,2 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Шовкобод” қишлогида яшовчи фуқаролар Файзиев Рўзи томонидан 0,10 гектар, Амонов Баходир томонидан 0,10 гектар томарқа ер майдонларига қармаганлиги натижасидақаровсиз ҳолга келиб қолган, Амонов Шерзод томонидан 0,08 гектар, Нарзиев Зубайдулло томонидан 0,06 гектар томарқа ер майдонларига тўлиқ беда экинлари экилганлиги; 

                    “Пахтаобод” МФЙ бўйича 

     Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 тақишлоқлар мавжуд бўлиб 496 та томарқа ер эгалари томонидан 64,8 гектар майдонларига баҳорги сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган бўлсада, ўрганиш жараёнида “Полвонобод” қишлогида яшовчи фуқаролар Шарипов Эрали томонидан  0,10 гектар, Нарзиев Аваз томонидан 0,10 гектар, Амонов Нурали томонидан 0,08 гектар томарқа ер майдонларига ишлов бермаганлиги оқибатида қаровсиз ҳолгакелиб қолганлиги, Бозоров Жамшид томонидан 0,08 гектар, Амонов Баходир томонидан 0,06 гектар, Қўлдошев Иброхим томонидан 0,08 гектар, Шарипов Бобомурод томонидан 0,08 гектар томарқа ер майдонларига тўлиқ беда экинлари экилганлиги маълум бўлди. Бундай мисолларни туманнинг Тезгузар, Мирзоқул ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинлари худудларида хам келтириш мумкин. Бундан ташқари ўрганиш натижаларига кўра тумандаги аҳолига ажратиб берилган дала томарқа ер майдонларининг аксарият қисмига озуқа (беда) экинлари экилганлиги маълум қиламиз.

Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш бўйича туманнинг 4 та сектор раҳбарларига маълумотлар ва дронлар ёрдамида олинган фотосуратлар албом шаклида илова қилинади.

Бухоро вилоят “Ермулккадастр”ДК Матбуот хизмати