ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИДА

Айни пайтда Очиқ маълумотлар порталига 130 тадан ортиқ давлат органлари томонидан 12 мингга яқин очиқ маълумотлар тўплами киритилган.

Ўз навбатида, Давергеодезкадастр қўмитаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида ҳозирги кунда порталда бир қатор маълумотлар бирликлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилди. Очиқ маълумотлар порталида Давергеодезкадастр қўмитасининг 100 дан ортиқ турдаги маълумотлар тўплами жойлаштирилди.

Ҳозирда Ҳукумат топшириғи билан “Очиқ маълумотлар глобал индекси”, “Очиқ маълумотлар барометри” халқаро рейтингларида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш мақсадида жаҳон стандартларига жавоб берувчи очиқ маълумотларни ривожлантириш бўйича порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилган маълумотлар билан батафсил ушбу ҳавола орқали (https://data.gov.uz/uz/sphere/authority/635) танишишингиз мумкин.