ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР ТИЗИМИДАГИ ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ ИСЛОҲ ҚИЛИНИШИ КЎЗДА ТУТИЛМОҚДА

“Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони лойиҳаси ID-14153 муҳокамага қўйилди (https://regulation.gov.uz/ru/document/14153).

Унга кўра, қуйидагича давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатлари бўйича:
🔸 давлат акция пакетлари (улушлари) хусусий секторга тўлиқ сотиладиган корхоналар;
🔸 давлат-хусусий шерикчилик асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун таклиф этиладиган корхоналар;
🔸 давлат муассасаларига ўзгартириладиган корхоналар;
🔸 филиал сифатида қайта ташкил этиладиган корхоналар;
🔸 тугатиш ёки банкротлик таомили қўлланадиган корхоналар;
🔸 2020-2025 йилларда давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиқ ёки қисман сақлаб қолинадиган корхоналар тасдиқланиши кўзда тутилмоқда.

Демак, ҳужжат лойиҳа бўйича Давергеодезкадастр қўмитаси тизимида:

🔹 1 та корхона — «Ергeодeзкадастр давлат қўмитаси компьютeр ва гeоахборот тeхнологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази» ДУКнинг 100% давлат улуши хусусий секторга тўлиқ сотилиши, бунда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) ёки акциядорлик жамиятга ўзгартирилгандан сўнг савдога чиқарилиши кўзда тутилмоқда.

🔹 17 та корхоналар давлат муассасаси шаклида қайта ташкил этилишиши кўзда тутилмоқда, чунончи:
• «Андижон вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати» ДУК;
• «Бухоро вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси» ДУК;
• «Давлат кадастрлари гeодeзия ва картография миллий маркази» ДУК;
• «Тошкeнт шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДУК;
• «Картография» ДУК;
• «Гeоинформкадастр» ДУК;
• «Тупроқ таркиби ва репозиторийси сифати таҳлили маркази» ДУК;
• «Жиззах вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДУК;
• «Қашқадарё вилояти Ер тузиш ва кўмас мулк кадастр» ДК;
• «Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш Ўздаверлойиҳа институтининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси Қашвилерлойиҳа» ДУК;
• «Навоий вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК;
• «Наманган вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДУК;
• «Самарқанд вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» УК;
• «Самарқанд аэрогеодезия корхонаси» ДУК;
• «Сурхондарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДУК;
• «Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати» ДУК;
• «Ўрта Чирчиқ тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДУК.

🔹 21 та корхоналарга нисбатан тугатиш ёки банкротлик таомили қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

🔹 4 та корхона эса МЧЖ шаклига ўзгартирилиб, давлат улуши тўлиқ ёки қисман сақланиб қолиши кўзда тутилмоқда, Булар:
• «Уздаверлойиха институти Андижон комплекс лойихалаш филиали» ДУК;
• «Марказий аэрогeодeзия» ДУК;
• «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ахборотномаси» ДУК;
• «Гeоинновация маркази» ДУК.