Ер участкалари ва бино-иншоотларнинг бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институти жорий этилади

“Давергеодезкадастр” қўмитасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ноқишлоқ хўжалиги ер участкалари ва бино-иншоотларнинг бозор нархига яқин кадастр баҳосини аниқлаш институтини жорий этиш мўлжалланмоқда

Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 майга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

“Давергеодезкадастр” қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш;

“Кўчмас мулк объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

автоматлаштирилган рақамли ахборот тизимини жорий этиш;

ерга оид қонунбузилишларни ўз вақтида олдини олиш учун қўшимча штат бирлигини ташкил этиш;

қўмитани моддий-техника базасини ривожлантириш;

кўчмас мулкни оммавий шакллантириш ва баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш;

кўчмас мулкнинг оммавий шаклланиши бўйича дастлабки электрон картографик маълумотлар тўплами шакллантириш;

кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ишларни ташкил этиш бўйича ягона базада маълумотлар тўпламини тизимлаштириш;

шаффоф механизм жорий этган ҳолда кўчмас мулк объектининг кадастр баҳосини янги электрон тизимга ўтказиш;

кўчмас мулкнинг кадастр баҳосини аниқлаш учун Интернет тармоғи орқали буюртма бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

давлат кадастрлари маълумотлари алмашинувини таъминлаш ва кадастр маълумотларини янгилаб бориш мақсадида давлат кадастрлари тизими фазовий маълумотлар геопорталларини яратиш;

давлат кадастрларини юритувчи вазирликлар томонидан очиқ фазовий маълумотларни давлат кадастрлари тизими билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

интерактив кадастр хариталарини яратиш ва фойдаланувчилар учун интернет тармоғида метамаълумотлар тизимини яратиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар — “Давергеодезкдастр” қўмитаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар ҳокимлиги.