Давергеодезкадастр қўмитасининг 2019 йил 30 декабрда 669-03-сонли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказининг фаолияти янада такомиллаштирилиб, унинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди.

Хусусан:

Эндиликда мазкур Марказ таркибида “Электрон хукумат базавий ахборот тизимларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” бўлими (АКТ компетент бўлими) ташкил этилди;

“Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш тизимларини модернизация қилиш” лойихасини амалга ошириш гуруҳига АКТ компетент бўлими билан биргаликда тизимни ишлаб чиқиш, марказий ва ҳудудий даражаларида тестдан ўтказиш ва жорий этиш ишларида ўзаро ҳамкорликда ишлаш юклатилди;

2020 йил 1 апрелга қадар мазкур Марказнинг қуйидаги вазифа ва функциялари:
:point_right:🏻республикадаги мавжуд доимий ишловчи глобал навигация сунъий йўлдош тизимлар станцияларини ривожлантириш, иш ҳолатида сақлаш, назорат қилиш, мавжуд техник камчиликларни тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш чораларини кўриш, станциялардан келаётган маълумотларни таҳлил қилиш, фойдаланувчиларга етказиш мақсадида уларни рўйхатга олиш ҳамда “Post Processing” ва “RТК” режимларида маълумотлар тақдим этиш бўйича хизматлар пакетларини ишлаб чиқиш вазифа ва функциялари — Марказий аэрогеодезия корхонасига;
:point_right:🏻Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўгрисидаги таклифларни белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш, географик объектларнинг номларини мақбуллаштириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш, географик объектларнинг номлари давлат реестрини юритиш, географик объектларнинг номлари соҳасида норматив-ҳукукий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш (географик объектларнинг номларини бир тилдан бошқасига ўтказиш бўйича йўриқномалар, жойни ўзида топонимик жиҳатдан текшириш бўйича қўлланмалар, географик объектларнинг номларини белгилаш ва бошқалар), давлат реестрига киритилган географик объектларнинг номлари тўғрисидаги ахборотни юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда такдим этиш вазифа ва функциялари — “Картография” Давлат илмий-ишлаб чикариш корхонасига ўтказилмоқда.

Миллий марказ Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг давлат ер кадастри, бино ва иншоотлар давлат кадастри, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулк объектларининг манзиллари ягона реестрини юритишни амалга оширади.

2019 йилнинг 10 апрелга қадар давлат геодезик тармоғи, доимий ишловчи глобал навигация сунъий йўлдош тизимлари станцияларни (республика бўйича умумий 50 та) ҳамда “Миллий географик ахборот тизимини яратиш” лойиҳаси доирасида ҳудудларда ўрнатилган асбоб ускуналарни инвентаризациядан ўтказилиб, Марказий аэрогеодезия корхонаси балансига ўрнатилган тартибда топширилади.